Неймар "ПСЖ" клубига ўтганидан кейин 50% ўйинини ўтказиб юборган

Ҳужумчи Неймар "ПСЖ" клубига 2017 йилнинг ёзида ўтганидан буён жамоанинг ярим ўйинларида иштирок этмаган.

27 ёшли футболчи тўлив бўлмаган уч мавсум давомида 126та ўйиндан фақатгина 63тасида иштирок этган.

Бразилиялик футболчи асосан жароҳатлар эвазига ўйиндан ташқари ҳолатда бўлган. Унинг ушбу муддат ичида бир нечта дисквалификацияси бўлди.

Жорий мавсумнинг бошини Неймар жароҳати ва келажаги борасидаги ноаниқликлар туфайли ўтказиб юборди. Хабарга кўра, у "ПСЖ" клубини тарк этиб "Барселона" сафига ўтмоқчи эди. Бироқ якунда клублар ушбу трансферни амалга ошира олмади.

Франция чемпионатининг 5та ўйинида майдонга тушган Неймар 13 октябрь куни Бразилия терма жамоаси сафидан яна жароҳат билан қайтиб бир ойга сафдан чиқди.

Неймар ПСЖ Франция чемпионати
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Франция терма жамоаси собиқ ҳимоячиси "Брест"га ўтади
17:37
Неймар дисквалификация қилиниши мумкин
11:37
“ПСЖ” клуби “Аякс” ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олди
17:30
Фалькао келажаги борасида бир қарорга келди
15:32