"Челси" сафарда "Аякс" меҳмони бўлса, "Интер" уйда "Боруссия Д"ни қабул қилади. Бугун ЕЧЛнинг 3-тур баҳслари якунланади

Бугун, Европа Чемпионлар Лигасининг 3-туридан ўрин олган қолган учрашувлар ўтказилади.

Фрэнк Лэмпард бошчилигидаги "Челси" клуби сафарда "Аякс" билан курашади. Айни вақтда ҳар иккала жамоа ҳам таркиб жиҳатидан анча ёшартирилган. Ҳозирда ушбу гуруҳда "Аякс" пешқадамликни сақлаб турибди. Улар ҳисобида 6 очко бор. "Аристократлар" эса 3 очко билан 2-ўринда "Валенсия" билан биргаликда боришмоқда. Мазкур ўйин марказий баҳс сифатида қаралмоқда.

"Интер" эса бугун Чемпионлар Лигасидаги илк ғалабаси учун курашади. Бироқ рақиб Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси ҳисобланади. Немис клуби ҳисобида 4 очко мавжуд бўлса, "Интер"да атига 1 очко бор. Бугун, Конте ғалаба учун курашиши табиий.

Ушбу гуруҳнинг иккинчи баҳсида эса "Барселона" Чехияда меҳмон бўлади. Улар камтарин "Славия" билан баҳслашади. Каталонияликлар бу баҳсда фаворит ҳисобланади ва улар катта эҳтимол билан ўз ҳисобларига уч очко ёзишлари тахмин қилинмоқда.

Амалдаги Чемпионлар Лигаси соҳиби "Ливерпуль" эса Бельгияда "Генк" билан курашади. Юрген Клопп шогирдлари аввалги икки турда жуда қийин ўйинларни ўтказди. Пешқадам "Наполи" эса Австрияда "Зальцбург" билан ўзаро ҳисоб-китоб қилишади.

Европа Чемпионлар Лигаси, 3-тур

22:00. Лейпциг - Зенит
22:00. Аякс - Челси
00:00. Зальцбург - Наполи
00:00. Генк - Ливерпуль
00:00. Бенфика - Лион
00:00. Славия - Барселона
00:00. Лилль - Валенсия
00:00. Интер - Боруссия Д

Аякс Боруссия Д Европа Чемпионлар лигаси Интер Ливерпуль Челси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Европа Лигаси. “Лацио” эса имкониятни бой берди ва бошқа натижалар
07:09
Ўзбекистон U-16 терма жамоаси "Пахтакор-79" хотира турнирида иштирок этади
21:24
"Леванте" – "Барселона": Таркиблар!
19:03
Бугун Ўзбекистон Кубоги финали бўлиб ўтади
10:24