"Ал-Ҳилол" ўз майдонида "Ас-Садд"га ютқазиб ҳам Осиё Чемпионлар Лигаси финалига чиқди

Осиё Чемпионлар Лигасида ярим финал босқичи жавоб ўйинларидан ўрин олган дастлабки баҳс бўлиб ўтди.

Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клуби ўз майдонида Қатарнинг "Ас-Садд" клубини қабул қилди. Баҳс 4:2 ҳисобида "Ас-Садд" жамоасининг ғалабаси билан якунланди.

Бироқ икки ўйин натижасига кўра, "Ал-Ҳилол" финалга йўлланма олишнинг уддасидан чиқди. Саудияликлар илк ўйинда 4:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритганди. 

Бугун иккинчи финалчи маълум бўлади. Япониянинг "Урава Ред" клуби Хитойнинг "Гуанчжоу Эвергранд" клуби билан баҳслашади. Илк ўйинда японияликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. 

ОЧЛ, 1/2 финал, жавоб ўйинлари

"Ал-Ҳилол" – "Ас-Садд" - 2:4
Голлар: Ал-Довсарий (13), Гомис (25) – Афиф (17 пен), Нам Тхэ Хи (19), Ал-Хайдос (20), Хухий (90+3)

Дастлабки ўйин: 4:1

Ал-Ҳилол Ас-Садд Осиё Чемпионлар лигаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Ал Аҳли" – "Пахтакор" 2:1. Мезбонларга ғалаба келтирган гол!
03:38
ОЧЛ-2019. Бугун 3-тур старт олади
09:10
ОЧЛ. "Урава Ред" иккинчи ўйинда ҳам "Гуанчжоу"ни мағлубиятга учратди ва финалга йўл олди
14:36
ОЧЛ. 1/8 босқич ўйинлари. Япония ва Хитой клублари иштирокида дербилар бўлиб ўтди
20:36