Нойер Чемпионлар Лигасида Каннинг натижасини такрорлади

"Бавария" дарвозабони Мануэль Нойер Еврокубокларда майдонга тушиш бўйича ўзига хос натижага эришди.

Нойер "Бавария" билан ЕЧЛнинг 3-турида "Олимпиакос" (3:2)га қарши ўйинда майдонга тушди. Бу эса унинг ушбу мусобақадаги 103-учрашувига айланди ва афсонавий посбон Оливер Кан қайд этган натижани такрорлади.

Оливер Кан бу натижани "Бавария" сафида қайд этган бўлса, Нойер "Шальке" билан еврокубокларда 22та ўйинда иштирок этишга улгурган.

Маълумот учун, немис футболчилари орасида мутлоқ рекордчи Филипп Лам ҳисобланади. У ЕЧЛда 112та учрашувда майдонга тушган. Ундан кейинги ўринни 107та баҳс билан "Бавария"нинг яна бир аъзоси Томас Мюллер банд этган.

Ўқилган: 582
Бавария Европа Чемпионлар лигаси Мануэль Нойер

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича