Азиз Тўхтабоев: “Пахтакор” ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаси

Лига кубоги ярим финал доирасидаги “Қўқон-1912” – “Пахтакор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинсчи қисмида жамоамиз устози Азиз Тўхтабоев қатнашди.

- Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсак, биринчи бўлиб тўп ўтказиб юборганимизга қарамай, учрашувни яхши бошлаган эдик. Биринчи бўлим охирида гол ўтказиб юбордик. Ҳисоб 1:3 бўлиб турган пайтда тўп дарвоза устунига тегди. Вазиятлардан фойдалана олмадик. Қолаверса бугун асосий таркибнинг бир қатор футболчилари майдонга туша олишмади. Холмуҳаммедов дисквалификация туфайли, Милич жароҳати боис, Ахмадов, Синдаров ва Хожимат Эркиновлар “Пахтакор” жамоасидан ижарага олинганлиги сабабли бугун уларнинг хизматларидан фойдалан олмадик. Шундай бўлса ҳам майдонга тушган футболчилар борларини бериб ўйнашди. Бугун чиройли ўйин кўрсатишгани учун шогирдларимга миннаторчилик изҳор этмоқчиман. “Пахтакор” ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаси. Буниям тан олиш лозим.

Ўқилган: 545
Азиз Тўхтабоев Қўқон-1912 Ўзбекистон. Лига кубоги

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича