Осиё чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилган велотрекчиларимиз кутиб олинди

17-21 октябрь кунлари Жанубий Кореянинг Чинчхон шаҳрида велотрек бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Токио Олимпиадаси учун қимматли рейтинг очколарини тақдим қиладиган нуфузли мусобақада терма жамоамиз вакиллари ҳам муносиб иштирок этишди.

Очколар бўйича гуруҳ пойгаси йўналишида ҳамюртимиз Ольга Забелинская энг яхши натижани қайд этиб яна бир бор ўз ҳисобига Осиё чемпионатининг олтин медалини қўшиб қўйган бўлса, айни шу йўналишда ўсмирлар ўртасида Беҳзодбек Раҳимбоев бронза медалига сазовор бўлган эди.

Шу тариқа мазкур қитъа биринчилиги делегациямиз учун 1 тадан олтин ва бронза медаллари билан якун топди. Бугун Тошкент халқаро аэропортида мусобақада қатнашган вакилларимизни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси мутасаддилари ва ОАВ ходимлари иштирок этди.

Вакилларимиз қисқа муддатли дам олишдан сўнг навбатдаги мусобақаларга ҳозирликни бошлаб юборишади.

UFF.uz Спорт Велоспорт
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Бокудаги мусобақада ёш боксчиларимиз 8 та олтин медалга сазовор бўлишди
10:10
Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциациясида тезкор йиғилиш ўтказилди
15:08
Велоспортчимиз Янина Кусокова жаҳон рейтингида кучли учликка кирди
22:19
Дзюдо. Шарофиддин Лутфиллаев жаҳон чемпионатида кумуш медалга сазовор бўлди
18:11