Модрич “Олтин тўп” учун тўртта асосий даъвогарни айтди

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич бу йилги "Олтин тўп" совриндорларига даъвогарларни айтиб ўтди.

“Менимча, 4 нафар номзод алоҳида ажралиб туришибди: Роналду, Месси, ван Дейк ва Салоҳ. Уларга омад тилайман”, - деди “Олтин тўп”нинг амалдаги соҳиби Лука Модрич.

34 ёшли хорватиялик футболчи бу йил номзодлар сафига киритилмади. Охирги 26 йил ичида илк бора мукофотнинг амалдаги ғолиби даъвогарлар рўйхатидан тушиб қолди.

Эслатиб ўтамиз, France Football нашри таснифига кўра дунёнинг энг яхши футболчиси 2 декабрь куни Парижда аниқланади.

Лука Модрич Олтин тўп
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Марсело яна жароҳат олди, "Реал" чап қанот ҳимоячиларисиз қолди
13:01
Чичарито Ла лигага қайтди
08:00
"Валенсия" Рафиньяга шарт қўйди
04:54
Испания чемпионати, 10-тур. "Атлетико" – "Атлетик" 2:0
07:06