ЕЧЛ. “Манчестер Сити”дан иродали ғалаба, Дибала сўнгги дақиқаларда “Ювентус”ни мағлубиятдан қутқариб қолди

Чемпионлар Лигасининг 3-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар ўз ниҳоясига етди.

С гуруҳи пешқадами “Манчестер Сити” ўз майдонида “Аталанта” билан тўқнаш келди. Дастлаб меҳмонлар Малиновскийнинг голидан кейин олдинга ўтиб олишди. Бироқ унга майдон эгалари унга Серхио Агуэронинг дубли ва Рахим Стерлиннинг хет-триги билан жавоб беришди.

D гуруҳи фаворити “Ювентус” Туринда “Локомотив” билан баҳс юритди. Кутилмаганда москваликлар 30-дақиқада Алексей миранчук дарвозабондан қайтган тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Майдон эгалари бунга ўйин якунланиши арафасида жавоб қайтаришди. Пауло Дибала дубл қайд этган ҳолда жамоасининг иродали ғалабасини таъминлади.

ЕЧЛ, 3-тур


Манчестер Сити Англия – Аталанта Италия 5:1 (2:1, 3:0)

Голлар: 0:1 – 28, пенальти Малиновский, 1:1 – 34 Агуэро, 2:1 – 38, пенальти Агуэро, 3:1 – 58 Стерлинг, 4:1 – 64 Стерлинг, 5:1 – 69 Стерлинг.


Ювентус Италия – Локомотив Россия 2:1 (0:1, 2:0)

Голлар: 0:1 – 30 Миранчук, 1:1 – 77 Дибала, 2:1 – 79 Дибала.

Ювентус – Шченсны, Бонуччи, Алекс Сандро, де Лигт, Хедира (Игуаин, 48), Куадрадо, Бентанкур, Матюиди (Рабьо, 65), Пьянич, Роналду, Дибала (Бернардески, 81).

Локомотив – Гильерме, Серкейра, Хеведес, Чорлука, Игнатьев, Крыховяк (Коломейцев, 83), Жоау Мариу, Миранчук, Баринов, Идову, Эдер.

Огоҳлантиришлар: Матюиди (17), Куадрадо (68), Крыховяк (72), Баринов (90).

Европа Чемпионлар лигаси Локомотив Москва Манчестер Сити Ювентус
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Гвардиола: "Ливерпуль" кўп жиҳатларга кўра, очко йўқотмаяпти
11:19
"Тоттенхем" футболчиси фаолиятини Бельгияда давом эттириши мумкин
08:50
Артета собиқ жамоасини бошқариши мумкин
18:03
АПЛ клублари трансфер мавсумига ўзгартириш киритиш борасида йиғилиш ўтказмоқчи
18:51