“Тоттенхэм” Лондонда йирик ғалабани қўлга киритди, “Бавария” ирода кўрсатди

Чемпионлар Лигасининг В гуруҳидан ўрин олган учрашувлари ўз ниҳоясига етди. “Тоттенхэм” ўзида “Црвена Звезда”ни қабул қилди. Лондон мезбонлик қилган баҳсда майдон эгалари йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

“Шпорлар” сафида Сон Хин Мин ва Харри Кейн дубл қайд этган бўлишса, Эрик Ламела ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди.

В гуруҳининг иккинчи баҳсида “Бавария” сафарда “Олимпиакос” билан ўйнади. Дастлаб греклар Эл-Арабининг голидан кейин олдинга ўтиб олишди. Аммо ундан кейин мюнхенликлар учта гол билан жавоб қилишди. Роберт Левандовски иккита гол урган бўлса, яна бир голга Корентин Толиссо муаллиф бўлди. 79-дақиқада Гильерме ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди.

ЕЧЛ, 3-тур

В гуруҳи

Тоттенхэм Англия – Црвена Звезда Сербия 5:0 (3:0, 2:0)

Голлар: 1:0 – 9 Кейн, 2:0 – 16 Сон Хин Мин, 3:0 – 44 Сон Хин Мин, 4:0 – 57 Ламела, 5:0 – 72 Кейн.

Олимпиакос Греция – Бавария Германия 2:3 (1:1, 1:2)

Голлар: 1:0 – 23 Эль-Араби, 1:1 – 34 Левандовски, 1:2 – 62 Левандовски, 1:3 – 75 Толиссо, 2:3 – 79 Гильерме.

*****

Қуйида Кейннинг 72-дақиқадаги голини томоша қилинг:

Бавария Европа Чемпионлар лигаси Тоттенхэм
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Сон Ҳин Мин ЕЧЛда Шацкихнинг рекордини янгилади
00:46
Хендерсон: "Наполи"га қарши ўйин қизиқарли кечади
10:13
"Барселона" клуби "МЮ"га қарши ўйин учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди
18:35
Месси ва Дембеле машғулотларнинг бир қисмини умумий гуруҳ билан ўтказди
20:31