ЕЧЛ. “Атлетико” Моратанинг голи эвазига “Байер”ни енгди

Европа Чемпионлар лигасининг 3-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар ўз ниҳоясига етди.

“Атлетико” Мадридда “Байер” билан баҳс юритди. “Ванда Метрополитано”да бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар минимал ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди. Албваро Моратанинг 78-дақиқадаги ягона голи майдон эгаларига уч очко келтирди.

“Шахтёр” ўз майдонида Загребнинг “Динамо”сини қабул қилди. Унда жанговар дуранг қайд этилди.

ЕЧЛ, 3-тур

Атлетико Испания – Байер Германия 1:0 (0:0, 1:0)

Гол: 1:0 – 78 Мората.

Атлетико – Облак, Фелипе, Лоди, Триппьер, Хименес (Эрмосо, 15), Томас, Сауль, Эррера, Коке (Мората, 70), Корреа (Лемар, 62), Диего Коста.

Байер – Градецки, Бендер (Драгович, 90), Вайзер, Та, Бендер, Баумгартлингер, Демирбай (Аларио, 84), Бельараби, Амири, Хавертц (Паулиньо, 76), Фолланд.

Огоҳлантиришлар: Бельараби (38), Коке (54).

Шахтёр Украина – Динамо Загреб Хорватия 2:2 (1:1, 1:1)

Голлар: 1:0 – 16 Коноплянка, 1:1 – 25 Ольмо, 1:2 – 60, пенальти Оршич, 2:2 – 75 Додо.

Атлетико М Байер Европа Чемпионлар лигаси Шахтёр
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Сон Ҳин Мин ЕЧЛда Шацкихнинг рекордини янгилади
00:46
Хендерсон: "Наполи"га қарши ўйин қизиқарли кечади
10:13
"Барселона" клуби "МЮ"га қарши ўйин учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди
18:35
Месси ва Дембеле машғулотларнинг бир қисмини умумий гуруҳ билан ўтказди
20:31