Неймар ва "Барселона" молиявий келишмовчиликни ҳал этиша олмади

"Барселона" клуби ва "ПСЖ" футболчиси Неймар суд орқали молиявий келишмоқчилик бўйича ишни ҳал этиша олмади, деб маълумот бермоқда ESPN нашри.

Томонлар 43 млн евро миқдоридаги бонус билан боғлиқ келишмовчиликни ҳал этиш ниятида. Неймарга ушбу миқдордаги маблағ каталонияликлар билан шартномани узайтиргани учун тўланиши керак эди. Бразилиялик футболчи 14 млн евро олди, кейин яна 29 млн олиши керак эди. Бироқ унинг "ПСЖ" клуби сафига ўтиб кетгани туфайли қолган маблағ унга тўлаб берилмади.

Неймар қолган маблағни суд орқали тўлаб берилишини талаб қилди, "Барселона" клуби эса унга қарши даъво билан мурожаат қилди ва 14 млн еврони қайтарилишини сўради.

Якунда томонлар бир умумий қарорга келишгани йўқ. Энди уларнинг муаммосини судянинг ўзи ҳал қилади. Судя 3 минг вароқдан иборат ҳужжатларни қайта кўриб чиқиши керак бўлади.

Барселона Неймар
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Серхио Рамос: Фати – ўзига ҳос тезликка эга ажойиб футболчи
11:00
Йерро: Рамос – бу ҳақиқий "аномалия"
04:04
Зинедин Зидан: Мен Бэйлга ишонаман ва унинг кетишини кўриб чиқмайман
05:39
Луис Саурес Мирамонтес: "Барселона" бу йили ҳеч нарса ютмайди
14:35