"Манчестер Юнайтед" ва "Реал" клубларининг собиқ ҳужумчиси Руд ван Нистелрой "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси ҳақида гапириб ўтди.
"Месси билан ҳеч ким тенглаша олмайди.
Роналду – тўпурар, Иньеста – мия, Салоҳ, Мане, Азар ва Мбаппе – ажойиб ўйинчилар, бироқ Месси – буларнинг мажмуаси. Унинг даражасидаги ўйинчининг ўзи йўқ. У Playstationдан чиққанга ўхшайди", - дейди ван Нистелрой.
Руд ван Нистелрой: Месси – бу Роналду, Мбаппе, Салоҳ ва Иньестани бирга жамланмаси