Патрис Эвра: Мен 10 йил аввал "Арсенал" ўйинчиларини ёш болалар деганман. Улар ҳали ҳам шундайлигича қолмоқда

"Манчестер Юнайтед" клубининг собиқ ҳимоячиси Патрис Эвра Англия чемпионати 9-турида "Арсенал" клуби "Шеффилд" жамоасига мағлуб бўлгани ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Шеффилд" футболчилари ғалабага лойиқ эди, бироқ мен "Арсенал"нинг ўйинидан ҳайрон бўлганим йўқ. Мен ўйиндан олдин уларнинг қандайдир тузоққа тушиши мумкинлигини айтган эдим.

10 йиллар олдин, мен "Арсенал" футболчиларини ёш болалар деган эдим. Ўйинини томоша қилиб, уларнинг ҳали ҳам шундайлигича бўлиб қолишганини кузатдим. Бу рост, мен улар ҳақида гапираётганимда беҳурматлик қилаётганим йўқ.

"Арсенал" жуда ҳам чиройли ўйнамоқда, яхши жамоа шаклланган, лекин улар ғалаба қозонадиган жамоага ўхшамайди. Уларни шунчаки чиройли ўйин қониқтирмоқда. Аввал мен "Арсенал" жамоасига қарши ўйин бўлса хурсанд бўлар эдим, чунки мен ғалаба қозонишга чиқаётганимни биламан.

Ван Перси бизнинг сафимизга ўтганида, мен биринчи куни унга: "Эркаклар клубига хуш келибсан" дедим. У бошида жаҳли чиқди, бироқ бир ойдан кейин "Патрис, сен ҳақсан" деди. Бу мен ҳар доим тушунган нарса.

Гендузи – "Арсенал" клуби марказидаги энг зўри. Бироқ у Франциянинг иккинчи дивизиони жамоасида ҳар доим ҳам ўйнамаган, энди эса у энг зўр ўйинчи. Шу билан бирга "Арсенал"нинг баъзи афсонавий ўйинчилари Жакани сардор сифатида кўрмоқда. Мен Обамеянг ва Лязакеттни ҳурмат қиламан, бироқ бу йигитлар гол урмаса, жамоанинг муаммолари юзага чиқади. Ҳеч нарса ўзгаргани йўқ", - дейди Эвра.

Англия чемпионати Арсенал Манчестер Юнайтед
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Манчестер Юнайтед” Сульшерга ишонишда давом этади
08:42
АПЛ. Март ойининг энг яхши фтуболчиси аниқланди
12:21
"Барселона" ҳужумчиси учун АПЛдан жиддий таклиф тушди
08:19
“Ливерпуль” яна Фекир вариантига қайтди, бироқ...
15:56