"Тоттенхэм" Вертонген билан янги шартнома имзоламоқчи эмас

"Тоттенхэм" бош мураббийи Маурисио Почеттино ҳимоячи Ян Вертонген билан янги шартнома имзоланишига қарши.

Football Insider нашрида ёзилишича, Почеттино 32 ёшли бельгиялик футболчининг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилмаяпти. Клуб унинг ўрнига бошқа ҳимоячини сотиб олишни режалаштирмоқда.

Вертонгеннинг "тақачилар" билан шартномаси мавсум охирида поёнига етади. Клуб эса бош мураббийнинг қарори билан унга янги битим таклиф қилмаслиги мумкин.

Жорий мавсумда Вертонген АПЛ доирасида 6та учрашувда майдонга тушди.

Ўқилган: 550
Тоттенхэм Ян Вертонген

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича