Бугун Европа Чемпионлар Лигасининг 3-тур учрашувларига старт берилади

Бугун, Европада Чемпионлар Лигасининг 3-тур учрашувларига старт берилади.

Мадрид шаҳрида "Атлетико" клуби Германиянинг "Байер" жамоасини қабул қилади. Мазкур баҳс Тошкент вақти билан 22:00да старт олади.

Худди шундай вақтда Украинанинг "Шахтёр" жамоаси эса Загребнинг "Динамо" клубини қабул қилади.

Англияда эса "Манчестер Сити" аввалги икки турда мағлубият аламини тортиб кўрган "Аталанта"ни қабул қилса, "Реал" уйда "Галатасарой" билан баҳслашади. Бу ўйинда мадридликлар мағлубиятга учрайдиган бўлса, катта эҳтимол билан Зинеддин Зидан "Реал" бош мураббийлигидан кетади.

"Ювентус" эса Туринда Москванинг "Локомотив" клубини имтихондан ўтказади. Маурисио Почеттино қўл остида ишлари юришмаётган ўтган йилги финалчи "Тоттенхэм" эса "Црвена Звезда"га қарши курашади. 

Европа Чемпионлар Лигаси, 3-тур

22:00. Атлетико - Байер

22:00. Шахтёр - Динамо Загреб
00:00. Тоттенхэм - Црвена Звезда
00:00. Манчестер Сити - Аталанта
00:00. Реал Мадрид - Галатасарой
00:00. Олимпиакос - Бавария
00:00. Ювентус - Локомотив Москва
00:00. Брюгге - ПСЖ

Ўқилган: 1892
Галатасарой Европа Чемпионлар лигаси Локомотив Москва Реал Мадрид Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича