"Челси" ҳужумчиси Миши Батшуайи фаолиятини "Кристал Пэлас" клубида давом эттириши мумкин.
TeamTalk нашрида ёзилишича, 26 ёшли бельгиялик футболчи "аристократлар"да ўзини яхши ҳис қилмаяпти. Ўз навбатида "Кристал Пэлас" Батшуайини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу келишув қишки трансферлар мавсумида амалга оширилиши кутилмоқда.
Маълумот учун, Батшуайи 2018/2019 йилги мавсумда "бургутллар" сафида 11та учрашувда 5та гол урган ва 1та голли узатмани амалга оширган.
"Челси" ҳужумчиси собиқ жамоасига қайтмоқчи
Ўқилган: 2090