Эмери "Шеффилд Юнайтед"дан учралган мағлубиятга изоҳ берди

"Арсенал" бош мураббийи Унаи Эмери АПЛнинг 9-турида "Шеффилд Юнайтед" (0:1)дан учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Биз мағлубиятга лойиқ эмасдик. Рақибимиз битта вазиятни яратди ва ундан фойдаланиб кетди. Ўз навбатида "Арсенал"да ҳам гол уриш учун кўплаб имкониятлар бўлди, улардан фойдалана олмадик. Назаримда, жамоам бундан кўпроғига лойиқ эди. 

Гол олиб чиққанимиздан кейин, тўп назоратини ушладик, вазиятлар яратдик. Бироқ рақибимиз жуда яхши ҳимояланди. 3 очко олишимиз даркор эди. Натижадан ранжидик, аммо бу мағлубиятдан сабоқ чиқаришимиз лозим", - дея Эмери сўзларидан келтирмоқда Sky Sports.

Ўқилган: 756
Арсенал Унаи Эмери

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича