“Арсенал” АПЛ дебютантига ютқазиб қўйди

Англия чемпионатининг 9-туридан ўрин олган “Шеффилд Юнайтед” – “Арсенал” учрашуви ўз якунига етди. “Брэмелл Лэйн”да бўлиб ўтган баҳсда мезбонар минимал ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

30-дақиқада Лис Муссе томонидан киритилган гол майдон эгаларига ғалаба тақдим этди.

Шу тариқа, лондонлкларнинг 8 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига барҳам берилди. “Арсенал” 15 очко билан 5-ўринда кетмоқда.

АПЛ, 9-тур


Шеффилд Юнайтед – Арсенал 1:0 (1:0, 0:0)

Гол: 1:0 – 30 Муссе.

Шеффилд Юнайтед – Хендерсон, Башем, Иган, О`Коннелл, Болдок, Ландстрем, Норвуд (Макберни, 85), Флек, Стивенс, Макголдрик (Фримэн, 78), Муссе (Шарп, 56).

Арсенал – Лено, Чемберс, Папастатопулос, Давид Луиз, Колашинац, Гендузи, Джака (Ляказетт, 69), Пепе (Мартинелли, 78), Уиллок (Себальос, 46), Сака, Обамеянг.

Огоҳлантиришлар: Флек (15), Сака (35), О`Коннелл (39), Макголдрик (66), Колашинац (67), Хендерсон (75), Папастатопулос (86), Чемберс (90).

Ўқилган: 1141
Англия чемпионати Арсенал Шеффилд Юнайтед

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича