"Нефтчи" халқаро мусобақада ғолиб бўлди

"Фарғона водийси кубоги" анъанавий халқаро мусобақаси ўз якунига етди. "Истиқлол" марказий стадионида бўлиб ўтган турнирнинг финал қисмида Фарғонанинг "Нефтчи" ҳамда Қирғизистоннинг "Нур-Баткен" жамоалари тўқнашдилар. Айтиб ўтиш жоизки, учрашув мезбонларнинг тўлиқ устунлигида ўтди. Биринчи бўлимда жуда кўп хавфли хужум уюштирган фарғоналиклар, бор йўғи битта гол киритишга эришдилар холос. 30-дақиқада тажрибали футболчимиз Мансур Саидов рақиб ҳимоясини моҳирлик билан алдаб ўтиб, ҳисобни очди 1:0.

Иккинчи бўлим ҳам тўлиқ "Нефтчи"нинг устунлигида ўтди. Захирадан майдонга тушган футболчилар ўз маҳоратларини ишга солдилар. 83-дақиқада иқтидорли ёш хужумчимиз Дилшод Умрзоқов иккинчи гол муаллифига айланди 2:0. Ўйин охирларида меҳмонлар катта куч билан олдинга ташланиб, ҳисобни ўзгартишга ҳаракат қилдилар. Лекин, тажриба ва маҳорат бобида рақибларидан анча устун келган фарғоналиклар меҳмонларнинг саъй-ҳаракатларини йўққа чиқардилар.

Бош ҳакамнинг финал хуштаги эса " Нефтчи "нинг кубок соҳибига айланганлигини англатди.

" Нефтчи "-" Нур-Баткен " 2:0 (1:0) 

Шундай қилиб, "Фарғона водийси кубоги" мусобақасида "Нефтчи" 3 та ўйин ўтказиб, ҳаммасида ғалаба қозониб, бош совринни қўлга киритди.

Учрашувдан сўнг ғолиб ва қатнашчиларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Мусобақа қатнашчиларига совға ва мукофотларни Фарғона вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шуҳрат Ғаниев топширди.

"Нефтчи" жамоасини юксак соврин билан муборакбод этиб, келгуси мусобақаларда зафарлар тилаймиз.

Нефтчи
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Чемпионлар лигаси 2-турининг энг яхши футболчиси эълон қилинди
16:54
FUTBOL TV телеканалининг бугунги дастурлари тўплами
12:39
Неймар Бразилия термаси сафида жароҳат олди
21:58
Ковач: Қийин ғалабани қўлга киритдик
17:25