Перес ёзда йирик трансферни тайёрламоқда ва қишда футболчи сотиб олмоқчи эмас

"Реал" клуби президенти Флорентино Перес "ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппени ёзги трансферлар мавсумида сотиб олмоқчи, деб маълумот бермоқда As нашри.

Нашрнинг маълумот беришича, "Реал" клубининг мураббийлари қишда жамоани кучайтириш керак деган фикрда. Улар "Тоттенхэм" футболчиси Кристиан Эриксон ёки "Спортинг"дан Бруно Фернандешни сотиб олиш кераклигини айтишмоқда.

Перес ушбу фикрга қўшилмаяпти ва Мбаппенинг трансферига диққатини қаратмоқда. У вақт ва январь ойида пулни йўқотмоқчи эмас. Шунинг учун ҳам мадридликлар агар жамоани ҳеч ким тарк этмаса, қишги трансфер оралиғида футболчи сотиб олмоқчи эмас.

Перес "Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг трансферини амалга ошириш имкониятини жуда ҳам паст бахоламоқда. Бундан ташқари, унинг хариди фақатгина жамоа бош мураббийи Зинедин Зиданни хурсанд қилиш учунгина сотиб олиниши мумкин.

Маълумотга кўра, Иско "Реал" клубида етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётгани туфайли Евро-2020 олдидан жамоани тарк этиши мумкин. Искога асосий даъвогар сифатида "Манчестер Сити" ва "Арсенал" клублари бўлмоқда ва уни ижарага олишга тайёр туришибди.

Ўқилган: 1500
Килиан Мбаппе ПСЖ Реал Мадрид Трансферлар Флорентино Перес

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича