"Боруссия" клуб ихтиёрига кеч келган футболчисини жаримага тортди ва жамоадан четлатди

Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Жейдон Санчони Англия терма жамоаси ихтиёридан кеч келгани учун жаримага тортишга қарор қилди, деб маълумот бермоқда Sport Bild нашри.

Манбанинг таъкидлашича, жарима миқдори 100 минг еврони ташкил қилади.

Бундеслиганинг 8-тур Менхенгладбахнинг "Боруссия" жамоаси қарши ўйиндан олдин Дортмундликлар устози Люсьен Фавр Санчони терма жамоадан кеч келгани учун четлатган эди. Ушбу ўйинда дортмундликлар 1:0 ҳисобида зафар қучишди.

Санчо Германия чемпионатининг 7та ўйинида 3та гол ва 5та голли узатмани амалга оширган.

Англия термаси Боруссия Д Германия чемпионати Жейдон Санчо
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Бавария" – "Хоффенхайм", "Фрайбург" – "Боруссия" Д: Таркиблар!
17:51
Санчонинг дубли "Боруссия Д"да ғалаба олиб келди
00:05
Бундеслига. Сўнгги тур ўйинларининг бошланғич таркиблари маълум
17:38
Наварралик футболчи "Бавария"ни тарк этиши мумкин
18:13