Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қирғизистон терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

Хабарингиз бор,  шу йилнинг ноябрь ойида Тошкентда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 иккинчи саралаш босқичининг "Д" гуруҳидан ўрин олган Саудия Арабистони ва Фаластинга қарши иккита расмий учрашув ўтказади.

Муҳим баҳсларга тайёргарлик кўриш мақсадида Вадим Абрамов бошчилигидаги жамоа Қирғизистон миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.  Учрашув 9 ноябрь куни Тошкентда "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади ва соат 17: 00да бошланади.

Ўртоқлик учрашуви
9 ноябрь (шанба)
ЎЗБЕКИСТОН - ҚИРҒИЗИСТОН
"Пахтакор" стадиони
Бошланиш вақти 17:00.

Ўқилган: 1880
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Ўртоқлик учрашувлари

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича