Франция чемпионати. "Монако" сўнгги дақиқаларда гол уриб, ғалаба қозонди

Франция чемпионатининг 10-турида "Монако" жамоаси ўз уйида "Ренн"ни қабул қилди.

Баҳсда дарвозаларга жами 5та тўп киритилди. Якунда "Монако" 93-дақиқада киритилган гол эвазига уч очкога эришди. Монегаскликлар таркибида Виссам Бен-Йеддер дубл қайд этди.

Бу ғалабадан сўнг "Монако" очколари сонини 12тага етказиб, 14-ўринга кўтарилиб олди.

Лига 1, 10-тур

Монако – Ренн 3:2
Голлар: Бен-Йеддер (3, 90+3), Слимани (56) – Мауасса (12), Юну (48).

Монако: Лекомт, Жемерсон (Кейта Бальде, 78), Бадиашиле, Глик, Агиляр (Хенрихс, 65), Адриен Силва, Бакайоко, Фабрегас (Бошилья, 88), Жил Диаш, Слимани, Бен-Йеддер.

Ренн: Сален, Да Сильва, Ньяньон, Траоре (Гитан, 88), Мауасса, Гренье, Камавинга, Юну (Гбоу, 79), Буриго, Морель, Ньянг (Сьебатшо, 79).

Ўқилган: 1601
Монако Ренн Франция чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича