Евро-2020 мусобақасидан кейин "Барселона" мураббийи ўзгариши мумкин

Голландия терма жамоасининг бош мураббийи Роналду Куман 2020 йили "Барселона" клубини бошқариши мумкин.

Голландия футбол федерацияси спорт директори Нико-Ян Хугманинг айтишича, 56 ёшли мутахассиснинг шартномасида Евро-2020дан кейин "Барса"га кетиши мумкин деган банди бор. Бу ерда Каталония клуби товон пулини тўлаб бериши керак бўлади.

Куманнинг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Голландиялик мураббий ўйинчи сифатида "Барселона" клубида 1989 йилдан 1995 йилгача ўйнаган, мураббийлар жамоасида эса 1998 йилдан 2000 йилгача фаолият юритган.

Ўқилган: 977
Барселона Голландия термаси Евро-2020 саралаши Роналд Куман

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича