"Бавария" ярим ҳимоячиси машғулотларда ўзини ёмон ҳис қилди. Шифокорлар юрак ҳуружи деб таҳмин қилишди

Бугун "Бавария" клубининг машғулотларида ярим ҳимоячиси Корентин Толиссо ўзини ёмон ҳис қилди, деб маълумот бермоқда Bild нашри.

Манбанинг таъкидлашича, якшанба кунги машғулотларда Германия чемпионати "Аугсбург" жамоасига қарши ўйинда иштирок этмаган футболчилар қатнашган. Ўзаро ўйин вақтида 25 ёшли футболчи юрагини ушлаб қолган. Клубнинг тиббиёт ходимлари футболчида юрак ҳуружи содир бўлди деб ҳавотир олишган. Бироқ франциялик футболчида кўрикдан кейин бу атиги бош айланиш эканлиги маълум бўлди.

Жорий мавсум Толиссо клуб миқёсидаги 9та ўйинда иштирок этди. Ярим ҳимоячи ҳисобида иккита голли узатма мавжуд. Франциялик футболчининг "Бавария" клуби билан шартномаси 2022 йилгача амал қилади.

Ўқилган: 1085
Бавария Германия чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича