Камончиларимиз учун Чимкент турнири сўнгги синов бўлмоқда

Роппа-роса 1 ойдан сўнг Таиланд пойтахтида камондан отиш бўйича Токио Олимпиадасига тўғридан тўғри йўлланма берувчи Осиё чемпионати старт олади. Терма жамоамиз вакиллари мазкур мусобақа тайёрланиш доирасида узоқ муддатли ўқув-машғулот йиғинини олиб боришди. Айни кунларда Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида ўтказилаётган халқаро мусобақа вакилларимиз учун Осиё чемпионати олдидан ўзига хос тайёргарлик вазифасини ўтаб бермоқда.

Йигитлариммз мазкур мусобақанинг жамоавий баҳсларида биринчи ўринни эгаллашди, қизларимизга эса иккинчи ўрин насиб этди. Яккалик баҳсларда аёллар ўртасида Анастасия Солдатенько учинчи ўринни қўлга киритди.

Ўқилган: 493
UFF.uz Спорт Бошқа хабарлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича