“Боруссия” Дортмундда Бундеслига пешқадамини таслим этди

Германия чемпионатининг 8-туридан ўрин олган “Боруссия Д” — “Боруссия М” учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Сигнал Идуна Парк”да кечган баҳсда майдон эгаларининг қўли баланд келди.

Учрашувнинг 58-дақиқасида Марко Ройс томонидан киритилган тўп учрашувда ягоналигини сақлаб қолди ва дортмундликларга ғалаба олиб келди.

Шу тариқа ушбу ғалабадан кейин “арилар” очколаринин 15тага етказиб олган ҳолда тўртинчи ўринга кўтарилди. Мёнхенгладбах жамоаси эса бу ўйинда мағлуб бўлган бўлсада 16 очко билан пешқадамликни сақлаб қолди.

Бундеслига, 8-тур

Боруссия Д – Боруссия М 1:0 (0:0, 1:0)

Гол: 1:0 – 58 Ройс.

Боруссия Д – Бюрки (Хитц, 71), Хакими, Аканджи, Хуммельс, Шульц, Азар, Вайгль, Брандт (Загаду, 90), Витцель, Ройс, Дилэйни.

Боруссия М – Зоммер, Лайнер, Эльведи, Вендт (Штиндль, 78), Янчке, Бенеш (Нойхаус, 64), Закария, Крамер, Плеа, Тюрам, Эмболо (Херрманн, 63).

Огоҳлантиришлар: Дилэйни (61), Янчке (88), Нойхаус (90).

Боруссия Д Боруссия М Германия чемпионати
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Бундеслига. Сўнгги тур ўйинларининг бошланғич таркиблари маълум
17:38
"РБ Лейпциг" - "Бавария": Таркиблар!
21:19
Роббен умумий гуруҳ машғулотларига қайтди. У ноябрь ойидан буён майдонга тушмаяпти
07:38
FIFA 19 Бундеслиганинг жорий мавсумдаги рамзий терма жамоасини тузди
03:21