“Бавария” сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди ва бошқа натижалар

Германия чемпионатининг 8-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар ўз якунига етди.

“Бавария” сафарда “Аугсбург” билан баҳс олиб борди. Биринчи дақиқадаёқ мезбонлар Рихтернинг голи эвазига олдинга ўтиб олган бўлса, мюнхенликлар бунга Роберт Левандовски ва Серж Гнабрининг голлари билан жавоб қайтаришди.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Финнбогасон мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди ва “Бавария” муҳим очкони йўқотди.

Параллел кечган баҳсларда “Фортуна” ўзида “Майнц”нм мағлуб этган бўлса, “Вердер” ва “Герта” муроса йўлини танлашди.

“Рб Лейпциг” эса ўзида “Вольфсбург” билан ўйнади ва сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилган гол эвазига ғалабани қўлдан чиқарди.

Бундеслига, 8-тур

Аугсбург – Бавария 2:2 (1:1, 1:1)

Голлар: 1:0 – 1 Рихтер, 1:1 – 14 Левандовски, 1:2 – 49 Гнабри, 2:2 – 90 Финнбогасон.

Фортуна – Майнц 1:0 (0:0, 1:0)

Гол: 1:0 – 82 Хеннингс.

Вердер – Герта 1:1 (1:0, 0:1)

Голлар: 1:0 – 7 Сарджент, 1:1 – 70 Лукебакио.

РБ Лейпциг – Вольфсбург 1:1 (0:0, 1:1)

Голлар: 1:0 – 54 Вернер, 1:1 – 82 Вегорст.

Бавария Германия чемпионати РБ Лейпциг
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Бундеслига. Сўнгги тур ўйинларининг бошланғич таркиблари маълум
17:38
"РБ Лейпциг" - "Бавария": Таркиблар!
21:19
Роббен умумий гуруҳ машғулотларига қайтди. У ноябрь ойидан буён майдонга тушмаяпти
07:38
FIFA 19 Бундеслиганинг жорий мавсумдаги рамзий терма жамоасини тузди
03:21