“Насаф” ўз майдонида “Андижон”ни йирик ҳисобда енгди

Ўзбекистон чемпионатининг 22-туридан ўрин олган “Насаф” – “Андижон” учрашуви ўз якунига етди. Қаршида бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувнинг 12-дақиқасида Ҳумоюн Муртазоев қаршиликларни олдинга олиб чиққан бўлса, 64-дақиқада Муртазоев дублини нишонлаб ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Ойбек Бозоров жамоасининг учинчи голини урди.

Шу тариқа, “Насаф” очколарини 31 тага етказиб олган ҳолда 5-ўринга кўтрилиб олди.

Суперлига, 22-тур

“Насаф” – “Андижон” 3:0

Голлар: 1:0 – 12 Муртазоев, 2:0 – 64 Муртазоев, 3:0 – 90+2 Бозоров.

Насаф Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Самвел Бабаян: Бугун ғалаба учун ўйнадик
01:10
"Металлург" ўз майдонида "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди
20:05
"АГМК" – "Бунёдкор" 0:1
16:26
“Сурхон” Термизда “Бухоро”ни таслим этди
19:34