“Барселона” сафарда йирик ғалабани қайд этди ва биринчи ўринга кўтарилди


Испания чемпионатининг 9-туридан ўрин олган “Эйбар” – “Барселона” учрашуви ўз ниҳоясига етди.

Учрашувнинг 13-дақиқасида Антуан Гризманн рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва яқин бурчкни аниқ нишонга олди. Иккинчи бўлим дебютида Лионел Месси жамоасининг узоқ давом этган ҳужумини гол билан якунлади.

66-дақиқада Месси қарши ҳужумда дарвозабон билан яккама-якка чиқиб бориб тўпни Луис Суаресга узатди, ўз навбатида уругвайлик футболчи яқин масофада мўлжалдан адашмади.

Шу тариқа, каталонлар очколарини тага етказиб олган ҳолда 19 тага етказиб олган ҳолда вақтинча пешқадамга айланишди.

Ла Лига, 9-тур

Эйбар – Барселона 0:3 (0:1, 0:2)

Голлар: 0:1 – 13 Гризманн, 0:2 – 58 Месси, 0:3 – 66 Суарес.

Эйбар – Дмитрович, Оливейра, Арбилья, Хосе Анхель, Леон (Экспосито, 63), Де Бласис, Альварес, Диоп, Орельяна, Шарлес (Кике Гарсия, 79), Энрик (Инуи, 71).

Барселона – тер Стеген, Лангле, Умтити, Альба, Серджи Роберто (Семеду, 46), Артур (Видаль, 71), де Йонг (Ракитич, 79), Бускетс, Суарес, Гризманн, Месси.

Огоҳлантиришлар: Диоп (24), Шарлес (24), Альварес (82), Инуи (88), Экспосито (90).

Ўқилган: 1546
Барселона Испания чемпионати Эйбар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича