"Челси" Украина миллий терма жамоаси футболчисини сотиб олмоқчи

"Аталанта" ярим ҳимоячиси Руслан Малиновский "Челси"нинг қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

Sportarena нашрида ёзилишича, "аристократлар" Малиновский ўйинларини кузатишмоқда. Клуб мураббийи Клод Макеле Евро-2020 саралаш босқичидан ўрин олган Украина - Португалия учрашувига ташриф буюрган.

 

26 ёшли хавбек жорий мавсумда "Аталанта" сафида 6та учрашувда майдонга тушди.

Ўқилган: 1734
Аталанта Руслан Малиновский Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича