Флорес АПЛдаги энг яхши мураббий кимлигини айтди

"Уотфорд" бош мураббийи Кике Санчес Флорес Sky Sports билан бўлган суҳбатида АПЛнинг айни вақтдаги энг яхши мураббий ким эканлигини айтиб ўтди.

"Маурисио Почеттино менга мураббий сифатида жуда ёқади. Назаримда, у сўнгги 4 йил ичида Премьер-лигадаги энг яхши мураббийдир. Албатта, бу менинг ўз қарашимдир.

Ҳозирда унинг Маурисио ва унинг жамоасига қийин кунлар давом этмоқда. Шунга қарамай, мен уни АПЛдаги энг яхши мураббий дея оламан".


Ўқилган: 986
Кике Санчес Флорес Уотфорд

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича