11 нафар боксчимиз Осиё чемпионатининг финалига чиқди

БААнинг Фужайра шаҳрида бокс бўйича ўсмир йигитлар ва қизлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўзининг қизғин палласига кирмоқда. Кеча мусобақанинг ярим финал баҳслари ўтказилди. Ушбу босқичга терма жамоамизнинг 20 нафар вакили етиб боргани ҳақида хабар берган эдик. Финал йўлланмаси учун кечган жангларда 11 нафар боксчимизнинг қўли баланд келиб, бугун бўлиб ўтадиган ҳал қилувчи беллашувда рингга кўтарилиш имкониятига эга бўлдилар. Ярим финал натижалари қуйидагича:

(Йигитлар)
-46 кг: Иқболжон Қудратов – Вишванат Суреш (Ҳиндистон) 1:4
-48 кг: Асрорбек Шаҳобиддинов – Юга Озаки (Япония) 2:3
-50 кг: Анвар Болтабоев – Даия Кира (Япония) 1:4
-52 кг: Ғофуржон Тоҳиров – Руслан Кузебаев (Қозоғистон) 0:5
-54 кг: Жаҳонмурод Имомалиев – Нурсултан Алтинбек (Қозоғистон) 0:5
-57 кг: Билолбек Ихволов – Жеонгхеон Парк (Жанубий Корея) 5:0
-60 кг: Бекзод Бекмуродов – Пануват Бутчан (Таиланд) 5:0
-63 кг: Азизбек Тожиев – Елбег Чулуунтогток (Мўғулистон) (Тожиев 1-раундда рақибини нокаутга учратди)
-66 кг: Алохон Абдуллаев – Султан Бабаханов (Қозоғистон) 0:5
-70 кг: Логин Петров – Хуанхуан Пан (Хитой) 5:0
-75 кг: Нусратбек Тоҳиров – Кабатаи Мукаш Уулу (Қирғизистон) 5:0
+80 кг: Жаҳонгир Зокиров – Диар Роман (Қозоғистон) (Зокиров 1-раундда рақибини нокаутга учратди)

(Қизлар)
-46 кг: Моҳларойим Савриддинова – Тиипсатча Йодваре (Таиланд) 0:5
-48 кг: Сабина Бобоқулова – Номинердене Даваазориг (Мўғулистон) 5:0
-50 кг: Феруза Казакова – Натнича Чонгпронгкланг (Таиланд) 5:0
-52 кг: Нигина Ўктамова – Лалита Чаингаронг (Таиланд) 5:0
-54 кг: Руҳшона Ўктамова – Назерке Серик (Қозоғистон) 0:5
-60 кг: Моҳира Аҳмедова – Назим Абдихан (Қозоғистон) 4:0
-63 кг: Азиза Зокирова – Ҳалфа Ҳумаид (БАА) (Зокирова 2-раундда рақибасини нокаутга учратди)
-70 кг: Шаҳноза Эргашева – Валерия Семёнова (Қозоғистон) (Семёнова 1-раундда нокаут эвазига ғалаба қозонди)

UFF.uz Спорт Бокс
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Пара-таэквондочиларимиз Италиядаги мусобақада муваффақиятли иштирок этишди
04:14
Дзюдо. Шарофиддин Лутфиллаев жаҳон чемпионатида кумуш медалга сазовор бўлди
18:11
Велоспортчимиз Янина Кусокова жаҳон рейтингида кучли учликка кирди
22:19
Тошкентда таэквондо бўйича жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди
20:56