"Кристал Пэлас" ҳужумчиси билан шартномасини узайтирди

Ҳужумчи Кристиан Бентеке "Кристал Пэлас" билан шартномасини узайтирди.

Клуб расмий сайти ёзишича, 28 ёшли бельгиялик футболчи 2021 йилнинг ёзига қадар мўжжаланган шартномага имзо чеккан.

Маълумот учун, Бентеке 2016 йилдан буён "бургутлар" клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Жорий мавсумда у АПЛ доирасида 7та учрашувда иштирок этган бўлса-да, тўп киритишнинг уддасидан чиқа олмади.

Ўқилган: 1339
Англия чемпионати Кристал Пэлас Кристиан Бентеке

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича