"Ювентус" клуби "Аякс"нинг яна бир ҳимоячисини сотиб олмоқчи

"Аякс" ҳимоячиси Йоел Велтман "Ювентус"нинг қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

Tuttosport нашри ёзилишича, туринликлар 27 ёшли голландиялик ҳимоячи борасида музокараларга киришган. Бу келишув қишки трансферлар мавсумидаёқ амалга оширилиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Велтман хизматига "Рома" ва "Аталанта" жамоалари томонидан ҳам қизиқиш бўлмоқда.

Жорий мавсумда Велтман "Аякс" сафида 8та учрашувда майдонга тушди.

Ўқилган: 796
Аякс Йоел Велтман Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича