
Ярим ҳимоячи Месут Ўзил қишки трансферлар мавсумида "Арсенал"ни тарк этиши кутилмоқда.
Daily Mail нашри ёзишича, "тўпчилар" Ўзил борасида аллақачон бир қарорга келган. Улар тезроқ уни бирорта клубга сотиб юбориш ёки ижарага беришни истамоқда.
Айни вақтда Ўзил "Арсенал"да ҳафтасига 350 минг фунт маош олмоқда. Бу эса клуб раҳбариятига маъқул келмаяпти ва у борасида тушадиган барча таклифларни кўриб чиқмоқчи.