Ибрагимович А Сериясига қайтиши мумкин

"Фиорентина" клуби ҳужумчи Златан Ибрагимович билан шартнома имзолаши мумкин.

La Nazione нашри ёзишича, швециялик ҳужумчининг "Лос-Анжелес Гэлакси" билан шартномаси декабрда поёнига етади. Шундан сўнг Златан эркин агент мақомини олади. 

Маълум бўлишича, "Фиорентина" 38 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олиш истагида. Ўз навбатида Ибрагимович ҳам ўз чиқишлари А Серияга қайтиш ниятида эканлигини яширмаганди.

Эслатиб ўтамиз, Ибрагимович бунга қадар Италия А Сериясида "Ювентус, "Милан" ва "Интер" клубларида фаолият кўрсатган.

Ўқилган: 1782
Златан Ибрагимович Италия чемпионати Фиорентина

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича