Роналду яна Мессини ортда қолдирди

"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду Чемпионлар лигаси тарихидаги энг яхши пенальтичилар рўйхатини бошқармоқда.

Opta нашрида келтирилишича, португалиялик футболчининг Чемпионлар лигасида 11 метрдан урилган голлари сони 16тани ташкил қилмоқда. Ундан кейинги поғонани 12та аниқ пенальтини амалга оширган "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси эгаллади.

Кейинги ўринларни эса Рууд ван Нистелрой (10), Луиш Фигу (10) ва Серхио Агуэро (9)лар эгаллади. Айтиш керакки, ван Нистелрой ва Фигу аллақачон фаолиятларини якунлашган.

Европа Чемпионлар лигаси Криштиану Роналду Лионель Месси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси эртадан Тошкентда йиғин бошлайди
17:25
"Ювентус" Пауло Дибала билан шартномани узайтириш масаласини муҳокама қилиб кўради
16:55
Ўзбекистон Кубоги. “Бунёдкор” “Металлург”ни мусобақадан чиқариб юборди ва бошқа натижалар
21:02
Фарҳод Абдуллаев U-17 Жаҳон чемпионатида инструкторлик қилади
15:55