Жоржо Мендеш: Роналду Пеленинг рекордини уриб, тарихдаги энг яхши тўпурарга айланади

Криштиану Роналдунинг агенти Жорже Мендеш "Юве" ҳужумчиси Пеленинг натижасини яхшилаши ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Унинг статистикаси алдамайди ва Криштианунинг рекеордлар уришини кўрсатмоқда.

Бу натижалар уни футбол тарихидаги энг яхши ўйинчи қилмоқда, Роналдунинг Англия, Испания, ҳозир Италия чемпионатлари ва Португалия терма жамоасидаги ўйинлари унинг қолганлардан қанча фарқ қилишини кўрсатиб бермоқда.

Криштиану билан Португалия терма жамоаси учта турли финалларда ўйнади ва уларнинг иккитасида ғалаба қозонди.

Роналду мисли кўрилмаган 700та голлик натижани қайд этди, унинг Пеледан ўтиб кетиши ва футбол тарихидаги энг яхши тўпурарга айланади. У бу ишни "Ювентус"да амалга оширади.

Охир оқибат 68та гол – ажойиб Криштиану учун кўп эмас, шундай эмасми? Ва мен унинг энг яхши ўйинлари ҳали олдинда эканлигига ишонаман", - дейди Мендеш.

Криштиану Роналду Пеле Ювентус
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Филипе Луис “Фламенго” клубига ўтди
17:38
Инфантино ФИФА президентлигига қайта сайланди
18:03
Клаудио Раньери Африкада иш бошлашга яқин турибди
08:51
Габигол қайси жамоада тўп сурмоқчи эканлигини маълум қилди
13:14