Шомуродовнинг агенти: "Штутгарт" ва ЦСКА деярли бир хил таклиф қилишган эди

"Ростов" клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг агенти Қаххор Мўмиинов билан Sports.ru нашри суҳбат олиб борди.

"Ростов" клубига ўтганида Transfermarket унинг нархини 750 минг евро қилиб белгилаган эди. Бу тўғри эмас: "Ростов" унинг учун бир неча маротаба кам пул тўлаган.

Ҳозир у энг яхши тўпурар, яқинда келишувини узайтирди, шунинг учун ҳам унинг нархи бошқача бўлиши керак. Умуман олганда ўйинчининг нархи – бу унга таклиф қилинаётган пулга тенг бўлади.

"Штутгарт" клуби 10 млн евро атрофида таклиф қилган. ЦСКА ҳам деярли шунча бермоқчи бўлди. Бу ерда биз "Ростов"нинг қарор қилишини истадик. Қишда ушбу саволга қайтамиз, бизда шунга яқин рақамлар билан таклифлар бор.

Бироқ мен кўриб турибманки, уни қишда сотса "Ростов"га қийин бўлади ва уларнинг қарори тушунарли. Ҳозир Ўзбекистонда бўлдим Элдорнинг оиласи билан суҳбатлашдим.

Ёзда трансфер қилишларини талаб қиламиз. Чунки биз "Ростов" клуби билан кучли топ лигалардан адолатли таклиф тушса қўйиб юборишларини келишиб олганмиз", - Мўминов.

Ростов Трансферлар Элдор Шомуродов
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Евро-2020 саралаши. Германия, Бельгия ва Голландияда йирик ғалаба, Уэлс мусобақага йўлланма олди
07:51
"Бавария" етакчиси қишда "МЮ" сафига қўшилиши мумкин
13:38
4 нафар ёш футболчи "Футбол дўстлик учун" лойиҳасида Ўзбекистон номидан иштирок этади
10:07
Ўзбекистон U-16 терма жамоаси "Пахтакор-79" хотира турнирида иштирок этади
21:24