Испания Евро-2020га йўлланма олди, Италияда йирик ғалаба

Евро-2020 саралашининг 8-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар ўз ниҳоясига етди.

Италия термаси сафарда Лихтенштейнга қарши баҳс олиб борди. Учрашувда Андреа Белотти дубл қайд этган бўлса, Федерико Бернардески, Алесио Романьоли ва Стефан Эл-Шааравилар бир мартадан рақиб дарвозасини ишғол қилишди.

Параллел кечган баҳсда Швеция ва Испания терма жамоалари ўзаро баҳс юритди. Дастлаб 50-дақиқада Маркус Берг мезбонларни олдинга олиб чиқди. Бироқ испанлар ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Родригонинг голи эвазига мувозанатни тиклашди.

Шу тариқа ушбу бир очко Испанияга Евро йўлланмасини тақдим этди, чунки параллел кечган баҳсда Норвегия ҳам очко йўқотди.

Евро-2020 саралаши, 8-тур

Лихтенштейн – Италия 0:5 (0:1, 0:4)

Голлар: 0:1 – 2 Бернардески, 0:2 – 70 Белотти, 0:3 – 77 Романьоли, 0:4 – 82 Эль-Шаарави, 0:5 – 90 Белотти.

Лихтенштейн – Бюхель, Кауфманн, Геппель, Хофер, Рехштайнер, Бюхель, Хаслер, Польверино (Фрик, 56), Саланович, Губсер (Фрик, 63), Йылдыз (Вольфингер, 83).

Италия – Сиригу, Ди Лоренцо, Бираги (Бонуччи, 88), Романьоли, Манчини, Верратти, Дзаньоло (Эль-Шаарави, 63), Грифо, Кристанте, Бернардески (Тонали, 74), Белотти.

Огоҳлантиришлар: Рехштайнер (2), Тонали (84).

 

Швеция – Испания 1:1 (0:0, 1:1)

Голлар: 1:0 – 50 Берг, 1:1 – 90+2 Родриго.

Швеция – Ольсен, Гранквист, Бенгтссон, Линделеф, Люстиг, Форсберг, Экдаль (Свенссон, 83), Ларссон, Ольссон, Квайсон (Исак, 77), Берг (Андерссон, 90).

Испания – Де Хеа (Аррисабалага, 60), Альбиоль, Мартинес, Бернат, Карвахаль (Навас, 81), Родри Эрнандес, Алькантара (Родриго, 66), Себальос, Фабиан Руис, Ойарсабаль, Жерар Морено.

Огоҳлантиришлар: Себальос (69), Фабиан Руис (80), Ольссон (81), Родри Эрнандес (89), Берг (89), Ларссон (90).

 

Швейцария – Ирландия 2:0 (1:0, 1:0)

Голлар: 1:0 – 16 Сеферович, 2:0 – 90, автогол Даффи.

Четлатиш: Коулмэн (76).

*****

Родригонинг голини томоша қилинг:

Испания термаси Италия терма жамоаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси эртадан Тошкентда йиғин бошлайди
17:25
"Ювентус" Пауло Дибала билан шартномани узайтириш масаласини муҳокама қилиб кўради
16:55
Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси CAFA U-23 Women’s Championship-2019 ғолиблигини қўлга киритди
17:44
“GSB Bangkok Cup”: Ўзбекистон U19 Таиландни мағлуб этди ва 3-ўринни эгаллади
18:04