ЖЧ-2022 саралаши. Осиё минтақаси. 4-турдан сўнг тўпурарлар рўйхатини ким бошқармоқда?

Кеча, Осиё қитъаси бўйлаб жаҳон чемпионати саралаш босқичининг иккинчи раунд 4-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Ортда қолган 4-тур натижаларидан сўнг тўпурарлар рўйхатини кимлар бошқараётганига назар ташлаймиз. Қувонарлиси шундаки, улар орасида ҳамюртимиз Элдор Шомуродовнинг ҳам борлиги кишини хурсанд қилади. Россия майдонларида жавлон ураётган Шомуродов икки ўйинда 3та тўп кирита олди.

Ушбу рўйхатни Сурия миллий терма жамоаси ҳужумчиси Умар Ас-Сома 7та тўп билан бошқармоқда. У Гуам билан (4:0) ўйинда хет-трикка эришди. Филиппин ва Мальдив оролларига қарши баҳсларда ҳам Ас-Сома 2тадан тўп киритган эди.

Ундан кейинги ўринни эса Бирлашган Араб Амирликлари юлдузи Али Мабхут эгаллади. Унинг ҳисобида 6та тўп мавжуд. Мабхут Индонезия билан бўлиб ўтган баҳсда хет-трикка эришган, Малазияга эса 2та тўп йўллаган эди. Яна бир тўпини эса Таиланд дарвозасига киритди.

Учликни эса иккита футболчи эгаллаб турибди. Булар Эрон ҳужумчи Карим Ансарифард ва Хитой аъзоси Янг Хулардир. Ҳар иккисида ҳам 5та тўп мавжуд. Эътиборлиси, Карим ўтган тур доирасида Камбоджага қарши баҳсда покер қайд этганди. 

Тўпурарлар рўйхати билан танишинг: 

Умар Ас-Сома (Сурия) - 7та
Али Мабхут (БАА) - 6та 
Карим Ансарифард (Эрон) - 5
Янг Ху (Хитой) - 5та 
Сердар Азмун (Эрон) - 4та
Шин Вук Ким (Жанубий Корея) - 4та
Жеймс Макларен (Австралия) - 4та
Такуми Минамино (Япония) - 4та
Алмоез Али (Қатар) - 3та
Эдгар Бернхард (Қирғизистон) - 3та
Элкесон (Хитой) - 3та
Ҳилал Эл-Ҳелве (Ливан) - 3та
Элдор Шомуродов (Ўзбекистон) - 3та
Харри Соуттар (Австралия) - 3та

 

ЖЧ-2022 саралаши Элдор Шомуродов
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ЖЧ-2022 саралаши. Япония ўзбекистонлик мураббий бошқараётган Тожикистондан устун келди, БАА эса кутилмаганда Таиландга ютқазди
19:41
Қирғизистон миллий терма жамоасининг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби маълум бўлди
09:22
ЖЧ-2022 саралаши. Эрон кутилмаганда ютқазди, Қатар ва Суриядан ғалаба
00:10
ЖЧ-2022 саралаши. Қувайтдан 7та, Қатардан 6та гол ва бошқа натижалар
01:31