"Бавария" ҳимоячиси жамоани тарк этишни ўйламоқда

“Бавария” ҳимоячиси Жером Боатенг жамоани тарк этиши мумкин, дея хабар бермоқда Sky Sports нашри.

Манбанинг хабарига кўра, 31 ёшли футболчи мавсум охирида "Бавария"ни тарк этишни режалаштирмоқда.

Германиялик футболчи аввалги агентининг ишидан қониқиш ҳосил қилмади ва у билан орани очиқ қилган. У аллақачон янги воситачи билан иш бошлаган. У мижозига янги клубни излашга тушган.

Шу ўринда қўшимча қилиш керакки, Боатенгнинг "Бавария" билан шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўжалланган.

Жорий мавсум футболчи 6та ўйинда майдонга тушишга улгурди.

Ўқилган: 795
Бавария Германия чемпионати Жером Боатенг

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича