ЖЧ-2022 саралаши. Эрон кутилмаганда ютқазди, Қатар ва Суриядан ғалаба

ЖЧ-2022 саралаш босқичининг Осиё минтақасида 4-тур учрашувлари якунланди.

Яна бир кутилмаган беллашув Баҳрайнда ўтказилди. Аввалги турда Камбоджа дарвозасини жавобсиз 14 маротаба ишғол қилган Эрон сенсацион тарзда Баҳрайнга имкониятни бой бериб қўйди. Ал-Хардан томонидан киритилган ягона гол мезбонларга 1:0 ҳисобидаги ғалабани тақдим қилди.

"E" гуруҳида тўп сураётган Қатар эса ўз майдонида Уммон билан куч синашиб, 2:1 ҳисобидаги қийин ғалабага эришди.

Гуруҳнинг иккинчи баҳсида Ҳиндистон миллий терма жамоаси Бангладеш билан баҳслашди. Баҳс 1:1 ҳисобида дуранг натижа билан якун топди.

Сурия эса ўз майдонида Гуам аяб ўтирмади, - 4:0. Учрашувда Умар Ас-Сома хет-трикка эришди.

ЖЧ-2022 cаралаши

"А" гуруҳи

Сурия - Гуам - 4:0
Голлар: Ас-Сома (3, 44, 83), Ал-Мавас (90+3)

"Б" гуруҳи

Иордания - Непал - 3:0
Голлар: Зеяд (56, пен), Ал-Эрсан (78), Фаисал (88)

"С" гуруҳи

Баҳрайн - Эрон - 1:0
Гол: Ал Хардан (66, пен)

"E" гуруҳи

Ҳиндистон - Бангладеш - 1:1
Голлар: Хон (88) - Садиддин (42)

Қатар - Уммон - 2:1
Голлар: Афиф (2), Алмоз (71) - Ал-Алави (64)

"H" гуруҳи

Шри - Ланка - Ливан - 0:3
Голлар: Маатук (15, пен), Ал-Халва (38, пен, 81)

ЖЧ-2022 саралаши Қатар термаси Эрон терма жамоаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ЖЧ-2022 саралаши. Эрон, Япониядан ғалаба билан бошлади ва бошқа натижалар
19:34
Қирғизистон термасининг октябрдаги ўйинларига чақирилган футболчилари рўйхатини эълон қилинди
14:49
Тожикистон терма жамоасининг Японияга қарши ўйинга таркиби маълум бўлди
11:56
ЖЧ-2022 саралаши. Тожикистон миллий терма жамоаси 2-турда ҳам ғалаба қозонди
17:42