Вадим Абрамов: Буёғи энди танаффус бўлади, қолган "амплуалар"ни ҳам кўриб чиқамиз

Сингапур - Ўзбекистон учрашувидан кейин миллий терма жамоамиз устози ўйин ҳақида ўзи фикрини баён қилди.

"Бу қийин ўйин эди, биз шунинг учун бироз ҳаяжонландик. Ўзиз кўрдиз, охирида ҳаммаси ўзгариб кетди.

Узоқ муддати парвоз ҳам йигитларни бироз толиқтирган. Биз марказни кучайтирмоқчи бўлдик, шунинг учун янги кучларни ташладик.

Санжар Қодирқуловнинг савиясини билардим ва уни атайин ўша нуқтага қўйдим. Буёғи энди танаффус бўлади, яна барча амплуаларни кўриб чиқамиз.

Терма жамоада фақат кучлилар ўйнайди. Ўйлайманки, у бизни уялтирмади", - дейди Абрамов.

Ўқилган: 4693
Вадим Абрамов Ўзбекистон миллий терма жамоаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича