ЖЧ-2022 саралаши. Бугун Сингапур - Ўзбекистон ўйини бўлади

Осиё қитъасида ЖЧ-2022 саралаш учрашувлари ўтадиган навбатдаги кунга ҳам етиб келдик. Бугун қитъамизнинг кўплаб давлатларда 2-гуруҳ босқич саралаш ўйинлари давом эттирилади.

Жумладан, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафарда Сингапур меҳмони бўлади. Яманга қарши ўйинда ниҳоят ишончли ўйин кўрсатган термамизни бу сафар жиддийроқ рақиб кутиб олади. Боз устига ушбу терма ўз уйида тўп суради.

Вадим Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси кеча Тошкентдан Сингапурга учиб кетганди ва кечанинг ўзида улар эсон-омон манзилга етиб боришди. Уларни бугун жуда баҳс кутиб турибди.

Аслида, ҳар қандай Осиёнинг тропик давлатларига камида 2 кун аввал бориш мақсадга мувофиқ ҳисобланади, аммо негадир термамиз кеча кетишни маъқул кўрган. Балки, бу ҳам тўғридир. Профессионал футболчилар учун адаптация жараёни тез кечса керак.

Нима бўлганда ҳам агар салбий натижа бўп қолгудек бўлса, ушбу сабабни рўкач қилиши мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, ўйин Тошкент вақти билан соат 16.45 да бошланади. Гуруҳимиздаги нариги ўйин Фаластин ва Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасида кечади. Яман эса бу турда дам олади.

Терма жамоамизга омад тилаб қоламиз.

Бугунги ўйинлар анонси билан танишинг:



Фото манбаси: https://t.me/FAUzbekistan

Анонс ЖЧ-2022 саралаши Ўзбекистон миллий терма жамоаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Инглизча тўқнашув ёҳуд бугун Европа Суперкубоги соҳиби аниқланади
17:44
Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Иорданияда 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади
18:43
"MEDIAUZ" футбол ҳафталиги доирасида 1-тур ўйинлари ўтказилди
17:30
Ўзбекистон U-16 терма жамоаси "Пахтакор-79" хотира турнирида иштирок этади
21:24