Роналду фаолиятидаги 700-голни урди

“Ювентус” клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Евро-2020 саралашидан ўрин олган баҳсда Украина дарвозасини пенальтидан ишғол қилди (1:2).

Бу португалиялик футболчи учун фаолиятидаги 700-гол бўлди. Бунинг учун унга 974 ўйин керак бўлди. Роналду уларнинг 458тасида тўр киритишга муваффақ бўлди.

Умумий миқдорда Криштиану 12 та мусобақада гол уришга эришди.

Ўқилган: 955
Криштиану Роналду Рекордлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича