Евро-2020 саралаши. Украина битта кам бўлиб, Португалияни енгди

Келаси йили бўлиб ўтадиган Евро-2020 мусобақасининг саралаш босқичи доирасида бир қатор баҳслар бўлиб ўтмоқда. Кеча тунда Украина терма жамоаси Криштиану Роналдуси бор Португалия термасини қабул қилди.

Қизиқарли ўтган ўйинда 2:1 ҳисоби қайд этилиб, Андрей Шевченко шогирдларининг ғалабаси билан якунланди.

Учрашувда Яремчук ва Ярмоленколарнинг голларига Криштиану Роналду пенальтидан жавоб қайтарди. 72-дақиқадан бошлаб майдон эгалари битта кам бўлиб ҳаракат қилишди.

Мазкур ғалаба Украинага гуруҳда биринчи ўринни тақдим этди ва Евро-2020 финал босқичига йўлланмани берди.

Евро-2020 саралаши
Украина – Португалия 2:1 (2:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 6 Яремчук, 2:0 – 27 Ярмоленко, 2:1 – 72, пенальти Роналду.
Украина – Пятов, Миколенко (Пластун, 90), Кривцов, Матвиенко, Зинченко, Марлос (Коноплянка, 63), Караваев, Малиновский, Степаненко, Ярмоленко, Яремчук (Коваленко, 73).
Португалия – Руй Патрисиу, Пепе, Рубен Диаш, Семеду, Геррейру, Данилу Перейра, Жоау Мариу (Брума, 68), Гедеш (Жоау Феликс, 46), Моутинью (Бруну Фернандеш, 56), Бернарду Силва, Роналду.
Огоҳлантиришлар: Степаненко (25), Пепе (26), Ярмоленко (47), Рубен Диаш (63), Зинченко (90), Коваленко (90).
Четлатиш: Степаненко (72).

Эътиборингизга Ярмоленконинг ғалаба келтирган голини ҳавола қиламиз:

Видео Евро-2020 саралаши Португалия термаси Украина термаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Европа Лигаси. “Лацио” эса имкониятни бой берди ва бошқа натижалар
07:09
Ўзбекистон U-16 терма жамоаси "Пахтакор-79" хотира турнирида иштирок этади
21:24
"Леванте" – "Барселона": Таркиблар!
19:03
Бугун Ўзбекистон Кубоги финали бўлиб ўтади
10:24