"Милан" Туринда "Торино"га имкониятни бой берди

Италия чемпионатининг 34-туридан ўрин олган "Торино" – "Милан" учрашуви ўз якунига етди. “Олимпико ди Торино”да кечган баҳсда мезбонларнинг қўли баланд келди.

Учрашувнинг 58-дақиқасида Андреа Белотти пнеальтини аниқ бажариб туринликларни олдинга олиб чиққан бўлса, 69-дақиқада Алекс Беренгер жамоасининг иккинчи голини урди.

Баҳсни миланликлар камчиликда якунлашди, Алессио Романьоли 81-дақиқада қизил карточк аолиб майдонни тарк этди.

Шу тариқа, “Торино” очколарини 56тага етказиб олган ҳолда бешинчи ўриндаги “Милан” билан тенглашиб олди. Гаттузо шогирдлари тўртинчи поғонага кўтарилиб олиш имкониятини йўққа чиқаришди.

А Серия, 34-тур
 
Торино – Милан 2:0 (0:0, 2:0)

Голлар
: 1:0 – 58, пенальти Белотти, 2:0 – 69 Беренгер.

Торино – Сиригу, Ансальди, Иццо, Нкулу, де Сильвестри, Лукич, Ринкон (Айна, 87), Беренгер (Париджини, 73; Бремер, 90), Мейте, Моретти, Белотти.

Милан – Доннарумма, Мусаккьо, Родригес, Романьоли, Конти (Кастильехо, 71), Кессиэ, Бакайоко, Чалханоглу, Лукас Пакета (Пионтек, 62), Сусо (Борини, 62), Кутроне.

Огоҳлантиришлар: Сусо (8), Конти (13), Лукас Пакета (16), Моретти (65), Романьоли (77), Доннарумма (81), Париджини (83), Кессиэ (83).

Четлатиш: Романьоли (81).

Ўқилган: 1950
Италия чемпионати Милан Торино

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича