“Ливерпуль”нинг икки етакчиси жароҳатидан фориғ бўлди

“Ливерпул” ўйинчилари Муҳаммад Салоҳ ва Алиссон жароҳатдан фориғ бўлди.

The Times нашрининг хабар қилишича, икки футболчи ҳам 20 октябрида кечадиган “Манчестер Юнайтед”га қарши ўйинда майдонга тушишга тайёр.

Алиссон асосий таркибга қайтиши кутилмоқда. Бразилиялик футболчи икки ҳафтадан буён тинимсиз машғулотларда қатнашмоқда.

Ўқилган: 2067
Алиссон Жароҳатлар Ливерпуль Муҳаммад Салоҳ

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича